"Рома" бош мураббийи: "Ливерпуль" "Барселона"га ўхшамайди"

Narzulla Saydullayev
25 апр 2018, 08:27
"Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ЕЧЛ 1/2 финали биринчи ўйини доирасидаги "Ливерпуль"га қарши баҳсдан сўнг (2:5) ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик, аммо кейин бироз йўқолиб қолдик. Учашув сўнггида жамоа характери менга ёқди. Якунда ғолиб бўла олишимизга ишониш лозим.

Жавоб баҳси "Барселона"га қарши ўйинга ўхшамайди. У қийин бўлади. Бизнинг жамоа ажойиб натижаларга эришди.

Умид бор. Фақат кучли жамоа билан ўйинда ўзимизга ишонишимиз керак. "Ливерпуль" "Барселона"га ўхшамайди. Мухлисларимиз бизга ёрдам беришади", - дейди Эусебио Ди Франческо УЕФА расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com