"Рома" Бенатия масаласида "Бавария"га рад жавобини берди

Aziz Tukhtamuradov
11 июн 2014, 19:38
Римнинг "Рома" жамоаси клуб ҳимоячиси Мехди Бенатияни "Бавария"га сотишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи римликлар билан шартномани узайтиришни истамади. Шу сабабли, клуб уни трансферга қўйишга қарор қилди.
Мюнхенликлар футболчи учун 33 миллион евро тўламоқчилар. Лекин, италияликлар ҳимоячи учун 61 миллион евро олиш орзусидалар.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчига шунингдек, "Манчестер Сити" томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net