"Рома" Абраҳамни сотишни режалаштирмаяпти

Оқил Абдубарноев
27 мар 2022
“Рома” ҳужумчи Тэмми Абраҳамни сотиш ниятида эмас.

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 24 ёшли футболчини Италия жамоасининг бугуни ва келажаги деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, ҳужумчига Англия клублари - "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Жумладан, унинг трансфер суммаси 120 миллион евро этиб баҳоланганди.

Жорий мавсумда Абраҳам "Рома" сафида барча турнирлар доирасида 40 ўйинда 23 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport