UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  6 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Рожерс: “Лестер” ғалабага лойиқ эди” Янгиликлар

Рожерс: “Лестер” ғалабага лойиқ эди”

“Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерс Англия кубоги финалида “Челси” (1:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ажойиб туйғуларни бошдан кечираяпмиз! “Лестер”га келишимдан олдин жамоа ҳеч қачон бу турнирда ғолиб чиқмаганини билмасдим. Улар тўрт марта финалга чиқиб, барчасида имкониятни бой беришган экан. Шу сабаб жамоа мухлислари ва клуб раҳбариятига бу совринни тақдим этишнинг аҳамияти  ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмасди.

Ғолиблик билан фахрланаман. Шаҳар аҳли учун ажойиб кун. Тилеманснинг ғалаба голи, Шмейхелнинг “сейв”и эсда қоларли бўлди.

Умуман олганда финалда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Рақибга босим уюштирдик, яхши прессинг қилишни эпладик. Тўп билан муомала қилганимизда, рақибга доим хавф туғдиришга уриндик. “Челси” ажойиб жамоа, шу сабаб улар ЕЧЛ финалида ўйнашади, бироқ бугун биз кубокка лойиқ эдик”, деди Рожерс.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика