UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Интер" "Бавария" футболчисини ижарага олмоқчи  0 14:54Де Лигт АПЛ клуби билан келишувга эришди  2 14:28"Реал"да Луниннинг ўрнини ким эгаллайди?  1 13:57"Челси" "Тоттенхэм"га рад жавобини берадими?  0 13:28"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи  2 12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  5 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  37 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  3 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  13 09:28«Қизилқум» халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга етиб борди  8 08:52Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  9

Рой Рок: "Олий лига ўйинларига 100 фоиз тайёргарлик билан майдонга чиқиш керак экан" Янгиликлар

Рой Рок: "Олий лига ўйинларига 100 фоиз тайёргарлик билан майдонга чиқиш керак экан"

"Насаф" таркибига ушбу мавсумдан бошлаб келиб қўшилган словениялик футболчи Рой Рок сайтимизга интервью берди.
"Насаф" сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан юртимиздаги футбол ишқибозларини кўнглини олган Рой Рок билан клуб қароргоҳида суҳбат уюштирдик.

Рой Рок ҳақида қисқача маълумот:
Туғилган йили: 1986, 8 октябрь.
Туғилган жойи: Югославия, Марибор.
Фуқоролиги: Словения.
Амплуаси: Ҳимоячи (вингер)
Оғирлиги: 66
Бўйи: 176
Рақами: 15
Ўйнаган жамоалари: "Марибор" (Словения), "Вольфсбург" (Аустрия), "Шентьюр" (Словения), "Олимпия" (Словения), "Рудар" (Словения), "Волендам" (Голландия), "Заврч" (Словения), "Тараз" (Қозоғистон)
Ушбу йилдан бошлаб Қаршининг "Насаф" жамоаси аъзоси сифатида фаолият юритмоқда.


Рой Рок фаолияти давомида 9та гол киритишга муваффақ бўлган


- Футболчилик фаолиятингизни қандай бошлаганиз ҳақида айтиб берсангиз?
- Словениянинг "Марибор" жамоасида футболчилик фаолиятимни бошлаганман. Аввалига "Марибор"ни ёшлар жамоасида 8 йил ўйнадим. Кейинчалик "Марибор" клуби билан профессионал шартнома туздим. Икки йил асосий жамоада тўп сурганимдан сўнг бошқа бир Словения клуби "Олимпия" жамоасига ўтдим. У ерда бир мавсум тўп тепганимдан сўнг Голландияга йўл олдим. Голландия ўлкасида икки мавсум ўйнаганимдан кейин Қозоғистон чемпионатида тўп иштирок этадиган "Тараз" клуби сафига бориб қўшилдим. У ердан сўнг мана "Насаф"га келдим. "Марибор" билан шартнома тузган пайтимда жуда ёш бўлганман. Ўша йиллари клуб ЕЧЛда иштирок этарди ва жамоада рақобат кучли бўлган. Шу боис кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоани алмаштиришга қарор қилгандим. Мен ҳар йили футболчи сифатида ўсишга интиламан. Шу баробарида кучли ва ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа шарафини ҳимоя қилгим келади. "Насаф" мен истаган кучли ва юқори вазифаларни бажаришга интилувчи жамоа экан. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Умид қиламанки, олдимизга қўйилган мақсадларни йил якунига келиб амалга ошира оламиз.

- Сизни ким "Насаф" жамоасига таклиф қилган?
- Ўтган йили Қозоғистонда ўйнаб юрган пайтимда Олег Собиров телефон қилиб, менга "Насаф"дан таклиф тушаётгани ҳақида айтиб ўтди. Кейин мен жамоа билан танишишни ва кўришни истаётганимни айтдим. "Насаф"да яхши шароит ва олий вазифалар борлиги учун бу клубга ўтишга қарши бўлмадим. Жамоа Осиё чемпионлар лигасида ўйнаётгани ҳам мени "аждарлар" сафига ўтишга қизиқтириб қўйди. Туркияда бўлиб ўтган йиғинда иштирок этдим ва мураббийларга маъқул келдим шекилли, улар менга шартнома таклиф қилишди.

- Шартнома қанча муддатга тузилди?
- "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекдим. Агарда ҳаммаси яхши кечса ва ҳар иккала томон келиша олсак, шартномамни яна узайтиришим мумкин.

- "Насаф"да сизни ҳамма нарса қониқтирмоқдами?
- Ҳа, барчаси яхши. Жамоамиз билан иноқмиз. Ички муҳит ҳам яхши. Яхши коллектив ташкил этилган. "Насаф"даги барча футболчилар ҳақиқий профессионал экан. Бу ерда мени илиқ кутиб олишди.

- Ўзбекистон чемпионатига қандай баҳо берган бўлардиз?
- Жуда қизиқарли чемпионат. Барча ўйинларга 100 фоиз тайёргарлик кўриб майдонга чиқиш керак экан. Консентрацияни бир зум ҳам йўқотиб бўлмайди. Футболчилар техник жиҳатдан анча яхши ўйнашади. Ўзбекистон чемпионати кучли деб айта оламан.

- ОЧЛда "Насаф" муваффақият қозона олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- "Насаф" адашмасам энди иккинчи бор бу мусобақада қатнашди. Жамоамизда кўп ёшлар бор. Мен ҳам илк бор ушбу турнирда иштирок этишим. Бироз тажриба етишмагани бизга панд берди. Гуруҳдаги ўйинларни ёмон ўтказдик дея олмайман. Дастлабки икки ўйиндан кейин биз яхши ўйнадик. Лекин баъзи учрашувларда биздан омад юз ўгирди. Ҳал қилувчи баҳсда эса тоза голимизни ҳакамлар инобатга олишмади.


Рой Рок ҳазилни яхши кўрадиган, хушчақчақ инсон эканлиги суҳбат давомида сезилиб турди

- ОЧЛда қайси жамоанинг ўйини сизга кўпроқ ёқди?
- Ҳар икки ўйинда мағлуб этганимиз "Тракторсози" жамоасининг ўйинлари менга ёқди. Уларнинг ўйин услуби анча яхши экан. Айнан шу жамоадаги 14-рақамли футболчининг (Теймурян) ҳаракатлари ҳам менга маъқул бўлди. Жуда кучли футболчи эканлиги кўриниб турди. Ўйинни ташкил этиши ва майдонни кўра олиш қобилиятига тан бердим. Ҳақиқий етакчи футболчи кан.

- "Насаф"га келишингиздан аввал Ўзбекистон ҳақида маълумотга эгамидингиз?
- Тўғриси, бу ерга келишимдан олдин бу ўлка ҳақида билмасдим. Қозоғистондаги фаолиятимдан аввал ҳам Қозоғистон ҳақида маълумотга эга бўлмаганман. Келиб ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим.

- Ўзбекистон пойтахти Тошкентни айланишга улгурдингизми?
- Ҳозирча пойтахтга борганим йўқ. Фақатгина аэропортдан тўғри Қаршига учдим холос. Вақт бўлиши билан албатта Тошкентни кўргани бораман. Ҳозиргача Самарқандни сайр қилишга эришдим.

- Қарши шаҳри сизга ёқдими?
- Яхши, бўлади. Асосийси клуб қароргоҳида барча шароитлар муҳайё қилинган. Менга бу нарса жуда маъқул келди.

- Оилангиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз?
- Уйланганман. Ҳозирча фарзандларимиз йўқ.

- Рафиқангиз "Насаф"га ўтишингизга қарши бўлмадими?
- Йўқ, рафиқам бу ердаги шароитларни билиб, имкониятдан фойдаланиб қолишимни айтди. "Насаф" билан совринларни қўлга киритишимни тилади. Жамоа чемпионатда ҳам энг олий ўринларда юриши, ОЧЛда иштирок этиши унга ҳам ёқди.

- Жамоадаги қайси футболчилар билан тил топишиб кетдингиз?
- Бу ерда барчамиз бир жамоамиз. Ҳамма бир-бири билан дўст. Ҳамма бир киш учун, бир киши ҳамма учун деган шиор амалда қўлланилади. Кўпроқ Фарруҳ Сайфиев ва Мақсуд Каримов билан вақтни бирга ўтказамиз.

- Ўз позициянгизда рақобатни ҳис қиляпсизми?
- Ҳа, албатта. "Насаф"да ҳар бир чизиқда кучли рақобат мавжуд.

- Нима деб ўйлайсиз, "Насаф" чемпион бўлишга қодирми?
- Бизнинг асосий мақсадимиз чемпионликни кўлга киритиш. Лекин мавсум ҳали узоқ. Шу боис бу ҳақида ўйлашга эрта. Муҳими, ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун майдонга тушиб, уч очкони қўлга киритиш керак. Ҳамма учрашувга финалга чиққандек тараддуд кўриш зарур.

- Словения терма жамоасидан таклиф олганмисиз?
- Йўқ, ҳали терма жамоа сафида ўйнаш насиб этмаган. Фақатгина Словения ёшлар терма жамоаси таркибида ўйнаганман.


Рой Рок Олий лигамизга юқори баҳо берди. Бу йилги мавсум ушбу баҳо мос тарзда бошланди. Давоми ҳам шу руҳда давом этишидан умидвормиз.

- Голландия чемпионатида ўйнагансиз. Шу ҳақида гапириб берсангиз?
- "Волендам" жамоаси шарафини ҳимоя қилганман. Дастлабки йили бизлар олий дивизионда ўйнаганмиз. Кейинги мавсумда эса қўйи дивизионга тушиб кетгандик.

- Халқаро майдонда қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Менга "Барселона" жамоаси ёқади. Шунингдек, Пеп Гвардиоланинг иш услубини ҳурмат қиламан ва Гвардиолани мухлиси бўламан. Бу йилги ЕЧЛ ярим финалидаги "Барселона" - "Бавария" учрашувида қайси бирига  ишқибозлик борасида бошим қотип қолганди. Финалда энди каталонияликларга мухлислик қиламан.

- Рўзиқул Бердиевнинг ўйин фалсафаси сизга маъқулми?
- Ҳа, бизнинг ўйин услубимиз менга ёқади. Рўзиқул Бердиев жуда яхши мураббий. Бердиев билан алоқаларимиз ҳам яхши.

- Рой Рок бўш вақтларини қандай ўтказмоқда?

- Базада ётаман, кино кўраман. Ҳозирча шундай. Ўша куни Самарқандга бориб сайр қилиб келгандик. Ҳозирча асосан хонамда кино кўраман, оила аъзоларим билан интернет орқали мунтазам гаплашиб тураман. Инглиз тилида кино кўриб турибман. Акс ҳолда инглизчани унутиб қўйиш мумкин (кулади).

- Ўзбек миллий таоми Ошни тановул қилишга улгурдингизми?

- Ҳа, албатта. Ҳар икки куннинг бирида ош еймиз. Мазаси жуда ёқди. Кейин сомса ҳам жуда ёқиб қолди. Шу икки таомга меҳрим тушди десам бўлади.

- Газета варақлаб турасизми?

- Ҳа, албатта. Матбуотни мунтазам кузатиб бораман. Кўпинча Словения газеталарини ўқиб турардим. Ҳозирча эса интернет орқали янгиликларни ўқиб турибман. Ўзбекистондаги иккита сайтни ҳам кузатиб турибман. "Насаф" расмий сайти ва "Championat.asia" сайтининг русча бўлимидаги хабарларни ўқиб турибман.

- Рой Рок ҳужумга кўп қўшилади. Қачон унинг ижросида мухлислар гол кўришади?  Сиз ҳужумкорликни ёқтирадиган қанот ҳимоячилардан эканлигиз кўрсатаётган ўйинларингиздан ҳам сезилиб туради. "Насаф"да ҳужумчилар гол уришмаяпти, балки бу вазифани Рой Рок ўз зиммасига олар?

- (кулади) Кейинги ўйинларда бунга ҳаракат қилиб кўраман. Гол уриш ўзимга ҳам ёқади. Кўпроқ ҳаракат қилиш лозим.

- "Насаф"даги энг кучли футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?

- Сўзсиз Артур Геворкян.

- Словения ва Ўзбекистон чемпионатини таққослаймиз. Фарқ қанчалик катта?

- Деярли фарқ қилмайди. Бизларда ҳам, сизларда асосан техникага асосланган футбол ўйнашади. Фақатгина Словенияда кўпроқ агрессив футбол ўйнашади. Асосий фарқи шундаки, Словения бу Европа, Ўзбекистон эса Осиё.

- Тасаввур қиламиз, Рой Рокни Ўзбекистон терма жамоасига ўйнашга таклиф қилишди. Бу таклифни ўйлаб кўрармидингиз?

- Балки ўйлаб кўрган бўлармидим. Словения терма жамоасидан ўрин олиш жуда қийин иш. Бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин.

- Ўзбек футболчилари ичида кимларни танийсиз?

- Бир иккита номларни биламан. Масалан "Бунёдкор"даги Сардор Рашидовни яхши биламан. Сардор Рашидов жуда яхши футболчи.

- Жаҳон футболида қайси ўйинчиларни ёқтирасиз?

- Патрис Эвра ва Дани Алвешнинг ўйин услублари менга жуда ёқади.

- Футболчилик орзуйингиз нима?

- Чемпион бўлишни жуда истайман. Жамоам билан трофейларни қўлга киритиш орзуларимдан бири ҳисобланади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.
- Раҳмат. Сизларга ҳам омад тилайман.

Суратлар муаллифи: Сардор Нуров ("Насаф" матбуот хизмати)

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика