
“Руни ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйнади. Менга Уэйн билан ўйнаш ёқади.
Руни турли хил услубларда ҳаракатланишни билади. У қисқа тўп узатишларни ҳам, узоқ масофага тўп узатишларни ҳам бирдек яхши бажаради.
“Байер” – кучли рақиб ва биз ўйиндан олдин бу клубнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Биз ўйинни ишонч билан ўтказдик ва олдимизга қўйган мақсадни бажардик”, - дейди ван Перси.