Роберто Манчини: «Ҳакам «Милан» дарвозасига тоза пенальтини белгиламади»

Narzulla Saydullayev
20 апр 2015, 09:29
«Интер» бош мураббийи Роберто Манчини «Милан»га қарши ўйинда ишлаган ҳакам Лука Бантини кескин танқид қилди.
«Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Ҳакам тоза пенальтини белгиламади. 100 фоиз пенальти эди. Бир ҳафта олдин ҳакамлар Гуариннинг қўлига тўп текканини кўришганди, нега бугун бундай бўлмади?

20та ўйиндан буён ҳакамлар ҳақида гапирмаётган эдим. Паласионинг инобатга олинмаган голи ҳақида гапирмаяпман, Родриго ўша вазиятда қўпол ўйнаганини тан оламан.

Сўнгги дақиқага қадар ғалаба учун курашдик. «Милан» яхши ҳимояланди. Омад келмаса қийин экан», – дейди Манчини.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›