Роберто Карлос: «Неймар ЖЧ-2014 юлдузи бўлади»

Aziz Tukhtamuradov
24 апр 2014, 08:04
Бразилиялик Роберто Карлос ватандоши Неймарни мақтаб ўтди.
«Реал» жамоасининг собиқ ҳимочиси, айни пайтда Туркиянинг «Сивасспор» жамоасида бош мураббий сифатида фаолият кўрсатаётган бразилиялик Роберто Карлос ўз ҳамюрти Неймарнинг ўйинларига юқори бахо бериб ўтди.

«Неймар – даҳо. Унинг айниқса ҳарактери менга ёқади. У ЖЧ-2014 юлдузига айланади», – дейди Роберто Карлос.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru