Роберто Карлос: "Мақсадим - Бразилия терма жамоасини бошқариш"

Aslanov Jasurbek
13 апр 2015, 10:14
"Оқхисор Беледиеспор" бош мураббийи Роберто Карлос мураббийлик фаолиятидаги асосий мақсадларидан бири ҳақида сўзлаб берди.

"Мақсадим - миллий терма жамоани бошқариш. Аммо бунинг учун кўп меҳнат қилишим керак. Шу сабабли, ҳозирда бу мақсад учун қанча вақт кераклиги ҳақидаги фикрлар билан миямни тўлдирганим йўқ. Футболчи сифатида Бразилия терма жамоасида 14 йил ўйнадим. Бу вақт оралиғида бир қанча совринларни қўлга киритдим. Америка Кубоги, конфедерациялар Кубоги ва жаҳон чемпионатида ғалабалар бўлган" - дейди Роберто Карлос.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com