

Ўйинда польшаликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски дублга эришди. Бу 32 ёшли футболчи учун миллий жамоа либосидаги 62 ҳамда 63-голлар бўлди. Роберт ушбу натижага эришиш учун 114 та ўйинда майдонга тушган. Футболчи терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Иккинчи ўриндаги Влодзимеж Любаньски ҳисобида эса 48 та гол бор.
Левандовски жорий мавсум стартидаги (терма ва клуб сафида) 7 та ўйинда 7 та гол урди.



