

"Уч очко олдик, 1:0 ҳисобида бўлса ҳам ғолиб бўлдик. Ҳамма ўйинда идеал ўйнаб бўлмайди. "Вердер" ҳимояда ўйнади, улар 5та ҳимоячи билан ўйнашди. Шу боис қийин бўлди. Ўйлашимча, мени йиқитишганида пенальти бор эди. Энди бор эътиборимиз Чемпионлар лигасига қаратамиз", - дейди Левандовски клуб расмий сайтига.



