Роберт Левандовски: «Бавария» иккинчи давра бошида ёмон ўйнагани яхши бўлди»

Narzulla Saydullayev
7 фев 2015, 08:30
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски бундеслиганинг иккинчи давраси бошидаги ёмон ўйин жамоага ижобий таъсир қилишини айтиб ўтди.
«Иккита ёмон ўйинни ҳозир, мавсум ўртасида ўтказганимиз яхши бўлди. Баҳорда, чемпионат тугаётганида бундай ўйнаб бўлмайди.

Ҳозир оптимал формани қидираяпмиз ва ўз даражамизга қайтамиз.

Агар бошиданоқ кучли ўйнасак мавсум охирига қадар буни ушлаб қола олмасдик», — дейди Левандовски.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›