"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Арьен Роббенни жамоанинг кейинги икки ёки уч учрашувида майдонга тушира олмайди.
Маълумотларга кўра, голландиялик футболчи жароҳат туфайли апрель ўрталаригача майдонга туша олмайди. Агар ярим ҳимоячи муддатидан олдин сафга қайта олмаса, "Бенфика"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувларида ҳам иштирок эта олмайди.