Роббен "Бавария" билан шартномани 2018 йилгача узайтиради

Aslanov Jasurbek
16 янв 2017, 16:10
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен 16 январь куни Мюнхен клуби билан келишувни узайтиради.

Маълумотларга кўра, янги битим 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.

32 ёшли голландиялик футболчи клуб билан шартномани яна бир йилга узайтиришни истаган.

Олдинроқ Франк Рибери ҳам "Бавария" билан келишувни 2018 йилгача узайтирган эди. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Хаби Алонсо билан ҳам шартномани узайтирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1