Ривалдо: "Силва "Челси"га ўтаётганидан хурсандман"

Mirjalol Normatov
28 авг 2020, 11:43
"Бунёдкор" ва Бразилия термасининг собиқ футболчиси Ривалдо ҳимоячи Тиаго Силванинг "Челси"га ўтаётгани ҳақида фикр билдирди.

"Силванинг "Челси"га ўтаётганини ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаётганини эшитдим. Бу ажойиб ҳолат. "Челси" жуда катта қадам ташлади.

Силва - энг яхши марказий ҳимоячилардан бири. Демак, "Челси" яқин 2 йилда чемпионликка эришиши мумкин", - деди Ривалдо.

Олдинроқ Силва "Челси" учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида маълумот бергандик. Яқин кунлар ичида трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal