
"Бразилия бешинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлганига бугун 13 йил тўлди ва ўша кунни ҳеч қачон унутмайман. Грецияда икки марта йил футболчиси бўлиб, 2006 йилда мундиалга бора олмаганимни эслайман. Ўша чемпионат ҳозирги "терма жамоачилар" ўйнайдиганларникидан анча кучли эди. Агар шундай давом этса кейинги чемпионликни 30 йил кутишимизга тўғри келади. Келинг терма жамоага энг яхшиларни чақирамиз, акс ҳолда бизни шармандали иштироклар кутиб турибди. Буларни четда томоша қилиб туриш қийин" - дейди Ривалда.