Ривалдо: "Барселона" Суаресни қаттиқ соғинади, аммо энди кеч"

11 окт 2020, 01:12
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Ривалдонинг фикрига кўра, каталон клуби ёзги трансферлар ойнасида марказий ҳужумчи сотиб олиши керак эди.

"Барселона" яхши формада бўлган Суаресни қўйиб юборди. Унинг ўрнига янги ҳужумчи сотиб олиш учун кўпроқ ҳаракат қилиниши керак эди.

Ишончим комил, "Барселона" Ла Лиганинг кўплаб ўйинларида рақибларидан устун туради. Чемпионлар Лигаси ёки "Реал", "Атлетико" ва "Севилья" билан қийин ўйинларда эса улар Суаресни қаттиқ соғинишади. Аммо энди кеч, чунки трансфер ойнаси аллақачон ёпилди", деди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: tribalfootball