UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

«Рио эртаги» билан ҳазиллашган бўлмайлик Янгиликлар

«Рио эртаги» билан ҳазиллашган бўлмайлик

Узоқ кутилган Токио Олимпиадаси ҳам ниҳоясига етди.

Натижалар маълум. Бироқ қувонарли эмас. Олимпиада ҳар бир давлат спортининг юзига тутилган кўзгу. Сизу биз спортнинг оммалашуви ва бу йўлда қилинаётган ишлар тўғрисида истаганимизча бонг уришимиз мумкин. Аммо бир тегирмон борки, ундан энг кучлилар омон чиқади. Бу - Олимпиада. Ҳаммани куттирган Олимпия ўйинлари делегациямиз учун аввал бошданоқ муаммолар билан бошланди. Аввалига енгил атлетикачиларга лицензия учун ваъда қилинган пуллар берилмагани ҳақида шов-шувлар кўтарилди. Кейин маъсул ташкилотлар пулларни ўз эгаларига беришди. Сузувчиларнинг лицензиялари бекор қилинди. Делегациямиз жуда кўп сонли расмий шахслар билан Токиога йўл олди.

Бу орада байроқдорлар Оксана Чусовитина ҳамда БобоУсмон Батуров бўлиши эълон қилинди. Чусовитина учун ҳамма хурсанд бўлган бўлса, Батуров ҳақли эмас деган фикрлар «болалади». Мен Батуровнинг байроқдор бўлишини қўллаб-қувватладим. Негаки, Олимпиада 4 йилда бир келадиган мусобақа. Батуров муносиб эмас деганларга эса Риода байроқдор бўлган Жалолов ўша вақтда бунга муносиб эдими деган саволни беришдан чарчамадим. Муносиблик ҳақида сўз борганда Нигора Турсунқуловани назардан қочириш хато бўлади. Дастлабки жуфтликда Бобоусмон Батуров муносиб бўлмаса, иккинчи жуфтликда Нигора Турсунқулова бор эди. Аслида булар эътибор бериш шарт бўлмаган оддий нарсалардек туюлади. Лекин бу Олимпиада. Унда аҳамиятсиз нарсанинг ўзи йўқ. Шу мавзу муҳокамалар марказида турган бир пайтда мутасаддилардан бири байроқдорлар нега ўзгарганига изоҳ берди. Лекин бу «емади». Вазиятни афсонанинг ўзи профессионаллик билан юмшатди. Токио ареналарига байроғимизни Жалолов ҳамда Турсунқулова кўтариб чиқишди. Шундай қилиб Токио Олимпиадаси муаммолар билан бошланди. 


«Рио эртаги»

2016 йилда боксдаги 7 та медалдан кейин «учдик». 5 йил давомида қитъа, жаҳон ареналарида биринчи бўлдик. Рио тасодиф эмаслиги...


Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > «Рио эртаги» билан ҳазиллашган бўлмайлик

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика