UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  0 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  2 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  12 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  13 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Римда Синиша билан хайрлашув. Спаллетти, Манчини, Сарри, Тотти, Де Росси ва яна минглаб инсонлар келди Янгиликлар

Римда Синиша билан хайрлашув. Спаллетти, Манчини, Сарри, Тотти, Де Росси ва яна минглаб инсонлар келди

Синиша Михайлович 16 декабрда ҳаётдан кўз юмди.

→ Мутолаа учун. Синиша Михайлович фаолиятининг кундалиги: "Лацио" билан соврин, жарима зарбасидан хет-трик, Манчини билан дўстлик


Собиқ югослав ва серб ҳимоячиси 53 ёшида вафот этди. Бунга сабаб у 2019 йилдан бери курашган лейкемия бўлди.

Синиша билан Римда хайрлашишга жуда кўп одам келди.



Синишанинг бутун оиласи иштирок этди: ўғиллари Марко, Мирослав, Душан ва Николас, қизлари Виржиния ва Виктория, шунингдек рафиқаси Арианна Рапаччиони Михайлович.



Ва "Адана Демирспор" бош мураббийи Винченцо Монтелла.



Маурицио Сарри "Лацио" эмблемаси туширилган костюмда келди.



"Рома" спорт директори Бруно Конти ва "Наполи" собиқ дарвозабони Морган Де Санктис.



"Лацио"нинг рамзи бўлмиш бургут ҳам ўз жойида.



Мураббий хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун яқинда Сербия терма жамоаси билан ЖЧ-2022да иштирок этган Сергей Милинкович-Савич ҳам келди.



Синишанинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуб бўлмиш "Болонья"дан ҳам кўплаб вакиллар шу ерда эди.



Синишанинг ўлими кўплаб итальян клублари мухлисларини бирлаштирди.



Михайловичнинг "Интер"даги мухлисларини ретро либослардан ажратиб олиш мумкин эди.



"Лацио" ультрасдан гуллар.



Синишанинг тобутида "Болонья" шарфи.



"Лацио" президенти Клаудио Лотито тобут олдида кўзларини қуйи солган ҳолда, Синишани сўнгги йўлга кузатмоқда.



Лучано Спаллетти. 



Сербия байроғи.



Даниэле Де Росси. 



Франческо Тотти. 



Тобутни жуда ҳам ҳурматли инсонлар Роберто Манчини ва Деян Станкович кўтаришди.



Марко Арнаутович и Лорецно Де Сильвестри.



Мухлислар Синишани баннерлар ва файерлар билан кузатиб қўйишмоқда.



"Хайр, Синиша! Сен биздансан"



→ Мутолаа учун. Синиша Михайлович фаолиятининг кундалиги: "Лацио" билан соврин, жарима зарбасидан хет-трик, Манчини билан дўстлик


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика