UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  1 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  4 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Рифат Акрамхўжаев: "Владимир Бубанья янги мавсумни "Сурхон"да бошлаш эҳтимоли яқин" Янгиликлар

Рифат Акрамхўжаев: "Владимир Бубанья янги мавсумни "Сурхон"да бошлаш эҳтимоли яқин"

"Сурхон" жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Термизликларнинг ЖАР стадионида "Андижон"га қарши кечган ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Қишки йиғинимиз мўлжаллаган режамиз бўйича кетмоқда. Жамоада ўйин услубини йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шунингдек селекция борасида ҳаракатлар тўхтамаган, таркибни кучайтириш йўлида ишлар олиб бориляпти. Бир қатор футболчилар билан музокараларга киришганмиз. Владимир Бубаньянинг жамоамизга қўшилиши эҳтимоли яқин, шу кунларда футболчининг масаласи ҳал бўлади. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитлар яратиб бериляпти. Чемпионат бошлангунга қадар Тошкентда йиғинни давом эттирамиз.  Чунки, таркибни ўзагини аниқлаб олишимиз керак. ",- дейди Акрамхўжаев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика