Рэшфорд Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Оқил Абдубарноев
7 окт 2022, 22:40
Европа лигасида гуруҳ босқичи 3-турининг энг яхши футболчиси аниқланди.

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд "Омония"га баҳсдаги хатти-ҳаракатлари учун ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўша учрашувда инглиз клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, 24 ёшли форвард эса дубль қайд этди ва голли узатмани амалга оширди.

Соврин учун курашда Рэшфорд “Монако” вакили Виссам Бен-Йеддер, “Црвена Звезда” вакили Гелор Канг ва ПСВ вакили Коди Гакпони ортда қолдирди.

Маркус Рэшфорд 60 миллион еврога баҳоланган. Жорий мавсумда у саккиз ўйинда бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: uefa.com