Реми: "Челси" Костани учта ўйинга йўқотганидан хафаман"

Aslanov Jasurbek
25 сен 2015, 11:41
"Челси" ҳужумчиси Лоик Реми қолган жамоадошлари каби Диего Костанинг 3та ўйинга дисквалификация қилинганидан хафа.

Испаниялик "Арсенал"га қарши ўйинда агрессив ҳаракати туфайли Премьер-лиганинг 3та баҳсига  дисквалификация қилинди.

"Бизга Диего етишмайди, чунки у жамоа учун қанчалик муҳимлигини биламиз, аммо биз ғалабаларни кўзламоқдамиз. "Ньюкасл"га қарши ўйинда ким майдонга тушишидан қатъий назар, у гол уриш учун бор кучини ишга солади" - дейди "Челси" ҳужумчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com