Ачинарлиси ушбу муаммо сабаб кўплаб жамоалар сафарга захира посбонисиз ёки атига 3 нафар захира ўйинчиси билан боришга мажбур бўлмоқда. Яна айримлари соат 18:00да бошланадиган ўйинга соат 17:50да кириб бораётгани ҳам ҳақиқатдир. Биринчи лигадаги муаммолар афсуски ПФЛ раҳбарини қизиқтирмай қўйган кўринади. Лигада олдинга силжиш йўқ. Ҳаммаси эски ҳаммом эски тос.
Яқинда бир гап эшитиб қолдик. Эмишки, “ғарб” минтақаси иштирокчиси “Регистон” биринчи босқич якунига етмай иштирокини тўхтатишга қарор қилган. Бу борада клуб раҳбарлари ПФЛга ёзма равишда ҳам мурожаат қилишган. Тасдиқланмаган манбаларга кўра, бугун 14-турдан ўрин олган “Регистон” – “Шердор” баҳси ўтказилмайди.