UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  1 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди” Янгиликлар

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди”

“Тоттенхэм” собиқ устози Харри Реднапп Россия ТЖнинг Евро-2020'даги омадсизлигига муносабат билдирди.

“Жуда ва жуда ёмон ўйин. Шундай йирик мамлакатингизда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Россия аҳолиси қанча эди? 140 млн. Бу жуда кўп. Гуруҳдан чиқа олмаганингизнинг асосий сабаби футболчиларнинг даражаси пастлиги туфайли. Кеча футболчингиз шунчаки голни данияликларга совға қилди. Бельгияга қарши ўйинда Лукаку гол урган вазиятда ҳимоячингиз қилган хатони ҳам эслайман.

Жиддий айтадиган бўлсам, мураббий (Станислав Черчесов)ни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучсиз футболчилар билан муваффақиятга эриша олмайди. Бу мумкин эмас.

Клопп ҳам Пеп ҳам Россия ТЖ билан ҳеч нарса қилолмасди. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўжиза яратолмайди. Агар футболчилар керакли даражада бўлмаса, мураббийлар буни бартараф этолмайди. Сизлар футболчиларингиз ҳақида ўйлашингиз керак. Улар Европадаги чемпионатларда ўйнашадими? АПЛда ҳеч ким йўқ. Павлюченко қаерда, Аршавинчи?”, дейди Реднапп.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика