UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  1 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  27 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди” Янгиликлар

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди”

“Тоттенхэм” собиқ устози Харри Реднапп Россия ТЖнинг Евро-2020'даги омадсизлигига муносабат билдирди.

“Жуда ва жуда ёмон ўйин. Шундай йирик мамлакатингизда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Россия аҳолиси қанча эди? 140 млн. Бу жуда кўп. Гуруҳдан чиқа олмаганингизнинг асосий сабаби футболчиларнинг даражаси пастлиги туфайли. Кеча футболчингиз шунчаки голни данияликларга совға қилди. Бельгияга қарши ўйинда Лукаку гол урган вазиятда ҳимоячингиз қилган хатони ҳам эслайман.

Жиддий айтадиган бўлсам, мураббий (Станислав Черчесов)ни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучсиз футболчилар билан муваффақиятга эриша олмайди. Бу мумкин эмас.

Клопп ҳам Пеп ҳам Россия ТЖ билан ҳеч нарса қилолмасди. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўжиза яратолмайди. Агар футболчилар керакли даражада бўлмаса, мураббийлар буни бартараф этолмайди. Сизлар футболчиларингиз ҳақида ўйлашингиз керак. Улар Европадаги чемпионатларда ўйнашадими? АПЛда ҳеч ким йўқ. Павлюченко қаерда, Аршавинчи?”, дейди Реднапп.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика