UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  0 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  6 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  10 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди” Янгиликлар

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди”

“Тоттенхэм” собиқ устози Харри Реднапп Россия ТЖнинг Евро-2020'даги омадсизлигига муносабат билдирди.

“Жуда ва жуда ёмон ўйин. Шундай йирик мамлакатингизда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Россия аҳолиси қанча эди? 140 млн. Бу жуда кўп. Гуруҳдан чиқа олмаганингизнинг асосий сабаби футболчиларнинг даражаси пастлиги туфайли. Кеча футболчингиз шунчаки голни данияликларга совға қилди. Бельгияга қарши ўйинда Лукаку гол урган вазиятда ҳимоячингиз қилган хатони ҳам эслайман.

Жиддий айтадиган бўлсам, мураббий (Станислав Черчесов)ни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучсиз футболчилар билан муваффақиятга эриша олмайди. Бу мумкин эмас.

Клопп ҳам Пеп ҳам Россия ТЖ билан ҳеч нарса қилолмасди. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўжиза яратолмайди. Агар футболчилар керакли даражада бўлмаса, мураббийлар буни бартараф этолмайди. Сизлар футболчиларингиз ҳақида ўйлашингиз керак. Улар Европадаги чемпионатларда ўйнашадими? АПЛда ҳеч ким йўқ. Павлюченко қаерда, Аршавинчи?”, дейди Реднапп.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика