UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  0 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум Янгиликлар

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” ёзда Иско, Марсело, Альваро Одриосола, Лука Йович, Мариано Диаз ва Дани Себальос бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб шу орқали харажатларни тежаб қолмоқчи.

Ёздаги илк трансфер эса эркин агент сифатида жамоага келадиган Давид Алаба бўлади. Томонлар аллақачон келишувга эришган ва расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда. Устувор мақсадлар қаторида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бор. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва у битимни узайтиришга шошилмаяпти. Холанднинг агенти Мино Райола эса мижозига янги жамоа излашда давом этмоқда.

Ярим ҳимояга “Ренн”дан 18 ёшли француз Эдуардо Камавингани сотиб олиш режалаштирилган.

Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Жюль Кунде (“Севилья”) эса жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг ўрнига ҳимояни кучайтириш учун олиб келиниши мумкин.

Мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги эса номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, El Chiringuito Эден Азар трансферга қўйилгани ҳақида хабар берганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика