UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

"Реал"нинг янги ўйинчиси, Туркиядан "гений" ва Беллингемнинг укаси. 2023 йилда порлаши керак бўлган 10 вундеркинд Янгиликлар

"Реал"нинг янги ўйинчиси, Туркиядан "гений" ва Беллингемнинг укаси. 2023 йилда порлаши керак бўлган 10 вундеркинд

Рўйхатда ҳатто 16 ёшли ўйинчи ҳам бор!

Ҳар йили футболда янги ёш юлдузлар пайдо бўлмоқда. Яқин вақтгача ҳеч ким Гави, Жамал Мусиала ёки Харви Эллиот ҳақида билмасди. Шу сабаб биз 2023 йилда порлаши керак бўлган вундеркиндларнинг рўйхатини туздик.


Эндрик, 16 ёш ("Палмейрас" / "Реал")

"Реал" ҳозирги етакчиларга ўринбосарлар тайёрлашда давом этмоқда. Жамоада ёш юлдузлар бор, аммо Бенземанинг ўрнини ким босади деган савол турибди? Буни бразилиялик Эндрик қилиши кутилмоқда. "Реал"нинг 16 ёшли вундеркинд учун 70 млн евро тўлагани бекорга эмас!



У "Палмейрас" сафида еттита ўйинда учта гол ва битта ассист қайд этди. Эндрикни 20 ёшгача бўлган Бразилия терма жамоасига чақиришмоқда, унга тенгдошлари билан унчалик қизиқ эмас. Афсонавий Роналдо ҳатто уни ЖЧ-2022га олишни ҳам таклиф қилди, аммо Тите "сўйлоқтиш"ни эшитмади. Мутахассислар Эндрик услуб жиҳатдан бир вақтнинг ўзида ҳам Роналдога, ҳам Ромариога ўхшашини қайд этишмоқда. Бразилиялик 2024 йилнинг ёзида 18 ёшга кирганида "Реал"га ўтади. Эндрик ҳозирча жисмоний жиҳатдан кучайиш ва ўйин борасида кучайиш учун ишлайди.


Матис Тель, 17 ёш ("Бавария")

"Бавария" Мюнхен клубига ўтгунига қадар катталар даражасида гол урмаган бўлса ҳам, "Ренн"нинг 17 ёшли форварди Матис Телда салоҳиятни кўрди. Аммо, Тель янги жамоасида аллақачон тўрт бор тўп киритди, улардан учтаси Бундеслигада. Матис асосан захирадан майдонга тушди, аммо уни буёғига янада кўпроқ асосий таркибга чиқаришларига шубҳа йўқ. Роберт Левандовски "Бавария"га кетганидан сўнг топ-форвард қолмади. Эҳтимол, яқин келажакда Матис Тель шундай мақомга эга бўлар.



Дезире Дуэ, 17 ёш ("Ренн")

Рўйхатимизнинг кейинги ўрнида Телнинг "Ренн"даги собиқ шериги ҳужумкор ярим ҳимоячи Дезире Дуэ. У ҳам 17 ёшда, улар орасида фарқ эса атиги бир ойни ташкил қилади. Уларнинг иккиси ҳам Франциянинг U-19 терма жамоасида ўйнашмоқда ва у ерда тиришқоқлик билан ўз ҳисобларига самарали ҳаракатларни ёздириб қўйишмоқда. Клубга келсак, Дезире "Ренн" сафида ушбу мавсум 16та ўйинда учта тўп киритди. Дуэ Франция чемпионатида икки бор, Европа лигасида эса бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Франциялик журналистлар Дуэ Франция терма жамоаси яқин келажакда боғлиқ бўладиган футболчилардан бири бўлади деб ҳисобламоқда.



Арда Гюлер, 17 ёш ("Фенербахче")

Гюлер ҳам позиция бўйича "ўнлик". Арданинг сўзларига кўра, у Де Брюйне, Бруну Фернандеш ва Ўзил каби футболчилардек бўлишга интилади. Қизиқарли жиҳати, айнан Гюлер Месутни "Фенербахче"нинг асосий таркибидан чиқариб юборган: клуб раҳбарияти ёши катта ва муаммоли хавбекдан кўра, ёш иқтидорга кўпроқ ўйин амалиёти бериш яхшироқ деб ҳисоблади. Рўйхатимиздаги олдинги ўйинчилардан фарқли равишда, Гюлер катталар терма жамоаси сафида дебют қилган. Арда "Фенербахче"нинг биринчи жамоасида 29та ўйин ўтказиб, олтита гол ва олтита ассист қайд этган. Миш-мишларга кўра, Гюлерни ПСЖ ва "Барселона" кузатмоқда.



Жоб Беллингем, 17 ёш ("Бирмингем")

Ҳа, сиз ҳаммасини тўғри тушундингиз: бу "Боруссия" ва Англия терма жамоасида муваффақиятли ўйнаётган Жуд Беллингемнинг укаси. Жобнинг истеъдоди акасиникидан кам ҳисобланмайди. ОАВда унинг Жуднинг олдига, яъни "Боруссия"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққан, унга шунингдек "Ливерпуль" ва "Ман Сити" қизиқиш билдирган. Катта Беллингемнинг қандай муваффақиятли ўйнаётганини ҳисобга олсак, Жоб ҳам топ-даражали ўйинчи мақомига чиқиши мумкин. Позиция бўйича ука бироз ҳужумкорроқ. Жоб ҳозирча "Бирмингем"да унчалик кўп ўйнамаяпти, аммо Жуд ҳам "Боруссия"га ўтганидан сўнг очилганди. Ёш Беллингемнинг ўсишини кузатиш қизиқ бўлади.



Момо Шо, 18 ёш ("Реал Сосьедад")

Рўйхатимиздаги яна бир француз. Момо Шо инглиз илдизига ҳам эга, шу сабаб у икки термадан бирини танлаши мумкин. Шо ёзда "Реал Сосьедад"га ўтди ва у ерда 11та ўйинда ўз ҳисобига "1+3"ни ёздириб қўйишга улгурди. Момо ҳужум қанотида ҳам, марказда ҳам ўйнашга қодир. Transfermarkt уни 15 млн еврога баҳоламоқда. Қизиқарли жиҳати, Шо Франциянинг 21 ёшгача бўлган термасида ўйнамоқда, аниқроғи ўзидан уч ёшга катта бўлган ўйинчилар билан!



Жейми Байно-Гиттенс, 18 ёш ("Боруссия", Дортмунд)

Байно-Гиттенс ва Шо биргаликда Англиянинг 16 ёшгача бўлган термасида ўйнашган. Якунда Момо Францияни танлаган, Жейми эса Англия учун ўйнашда давом этган. Байно-Гиттенс ярим йил олдин Жейдон Санчонинг йўлини такрорлаган ҳолда, "Ман Сити"дан Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтди. Жейми ҳозирча фақатгина янги жамоасига кўникмоқда, барчасига қўшимча равишда адаптациясига елкасидаги жароҳат ҳалақит берганини айтиш мумкин. Шунга қарамай, Байно-Гиттенс Бундеслигада битта гол урди. Англия учун ғалабали 19 ёшгача бўлган Европа чемпионатида Жейми жамоа етакчиларидан бири эди. Агар Байно-Гиттенс "Боруссия"да кўпроқ ўйин амалиёти олса, янгичасига порлаши ҳеч гап эмас. Унда ҳужум қанотидаги ўйинчи учун керак бўлган барчаси, аниқроғи тезлик, техника ва қарорлар қабул қилишдаги ностандартлик бор.



Андрей Сантос, 18 ёш ("Челси")

Бутун дунё бразилиялик ҳужумкор ўйинчиларга ўзгача эътибор қаратмоқда, аммо бошқа позицияларда ҳам ёш юлдузлар бор. Масалан, Андрей Сантос - "Васко да Гама"дан "Челси"га ўтган 18 ёшли марказий ярим ҳимоячи. Бу "box-to-box" хавбеки, у ҳужумда ҳам, мудофаада ҳам бирдек яхши. Сантосни услуби бўйича Фред ёки Лукас Пакета билан солиштириш мумкин. Бундай футболчи "Челси"га аниқ ас қотади. Савол шундаки, у бирдан "аристократлар" сафида ўйнайдими ёки аввалига ижарага йўл оладими.



Расмус Хойлунд, 19 ёш ("Аталанта")

"Аталанта" 2022 йилнинг августида "Копенгаген"га Расмус Хойлунд учун 17 млн евро тўлади. 19 ёшли даниялик бирдан унинг трансферига сарфланган пулларни оқлашни бошлади. у 13та ўйинда учта гол ва битта ассист қайд этди - бошланишига ёмон эмас! Хойлунд Дания терма жамоаси сафида Миллатлар лигасида дебют қилди, аммо ЖЧ-2022га бормади. Холанд билан таққослашдан эса ҳеч қаерга қочиб бўлмайди: фамилиялар ўхшаш, иккиси ҳам Скандинавиядан, ҳужум марказида ўйнашади ва чапақай.



Ромео Лавия, 19 ёш ("Саутгемптон")

Бизнинг топ-10'имизга "Саутгемптон"дан Ромео Лавия ҳам киради. Ушбу ярим ҳимоячига ҳали клубга Андрей Сантос ўтгунига қадар "Челси" қизиққанди. Ромеога эса жароҳат ҳалал берди: у сонидаги муаммо сабаб деярли тўрт ойни ўтказиб юборди. Британиялик журналистлар Лавияни АПЛнинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири деб ҳисоблашмоқда. Ромео жароҳатлардан қочиб, барқарор тарзда "Саутгемптон"да ўйнай олса, топ-клубда пайдо бўлиш эҳтимоли катта.



Николай Егоричев мақоласи

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика