“Реал”нинг яна бир асосий ҳимоячиси сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
17 апр 2021, 20:10
Мадридликлар расмий сайти берган хабарга кўра, Ферлан Менди лазаретга йўл олди.

25 ёшли футболчининг чап оёқ мушаклари шикастланган. У қачон сафга қайтиши эса маълум эмас, аммо франциялик Ла Лига доирасида якшанба куни ўтадиган “Хетафе”га қарши ўйинда майдонга тушолмаслиги аниқ.

Аввалроқ, Серхио Рамос, Начо, Дани Карвахаль ва Лукас Васкес сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›