"Реал"нинг собиқ футболчиси Эрон клубига ўтади

4 янв 2020, 01:14
"Истанбул Башакшехир" клубида фаолият юритаётган Робиньо Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақида "La Gazzetta dello Sport" нашри журналисти Никола Скира маълум қилди. 35 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига Ҳузистоннинг "Истиқлол" клуби қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Робиньо ўз вақтида "Реал", "Милан" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›