"Реал"нинг икки футболчиси машғулотларга қайтди

Sherzod Nurmatov
11 окт 2023, 19:00
Бу ҳақда "Marca" хабар берди.

"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Арда Гюлер жароҳатдан сўнг индивидуал машғулотларни бошлашди.

Алаба жароҳати сабаб "қаймоқранглилар"нинг сўнгги 3 та ўйинини ўтказиб юборганди. Гюлер эса ушбу мавсумда ҳали умуман майдонга тушмаган.

Алаба 21 октябрь куни "Севилья"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Гюлернинг тўлиқ тузалиб кетиш вақти ҳозирча ошкор этилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›