“Реал”нинг икки асосий футболчиси ПСЖга қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
16 фев 2022, 08:20
ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда “Реал” 0:1 ҳисобида ПСЖга ютқазди.

37-дақиқада меҳмонлар хавбеки Каземиро майдон марказида Леандро Паредесга нисбатан қўполлик ишлатди ва натижада сариқ карточка олди. 2-таймда эса Ферлан Менди Данилу Перейрага ишлатган фоли учун огоҳлантирилди.

Шу тариқа, Каземиро ва Менди сариқ карточкалари кўпайиб кетгани туфайли Мадриддаги жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Испаниядаги баҳс 9 мартга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru