"Реал"га "Лейпциг"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолаш таклиф этилди

Alisher
4 окт 2021, 11:00
"Лейпциг" "Реал" раҳбариятига 24 ёшли хавбек Кристофер Нкунку билан шартнома имзолашни таклиф этди.

Клуб ўйинчи билан келаси ёзда 50 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Хавбекнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Нкунку жорий мавсум "Лейпциг" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 43 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Espana