

Мадридликлар Кейлор Навас ва Лука Зидан билан трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар хайрлашишга ҳаракат қилади. “Реал” янги мавсумда Андрей Лунинни иккинчи посбон ролида синаб кўришни истамоқда.
Маълумот учун, Кейлор Навас учун ҳозирча бирорта расмий таклиф келиб тушмаган. Лука Зидан ҳам жамоадаги ҳолатидан норози ва у ҳам ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қилади.



