

Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Маурисио Почеттино мунтазам равишда танқид остида қолмоқда ва мамлакат Кубогида "Ницца"дан учралган мағлубият вазиятни янада ёмонлаштирди (0:0, пеналтилар сериясида 5:6).
Зинедин Зидан қишдаёқ жамоа бошқарувини қўлга олиши мумкин эди. Бироқ бунга парижликлар ЕЧЛ 1/8 финалида Мадриднинг "Реал" клубига қарши рўбаро келишлари тўсқинлик қилмоқда.
Téléfoot журналисти Жюльен Майнарнинг хабар беришича, ПСЖнинг Зиданнинг собиқ жамоасига қарши тўқнашуви мутахассисни сабр қилишига асосий сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, агар парижликлар "Реал"га имкониятни бой беришса, Зиданнинг жамоага келиши янада тезлашиши мумкин.




