"Реал" ёзги трансфер ойнасида Левандовскини харид қиладими?

Aslanov Jasurbek
28 апр 2018, 10:41
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"нинг ёзда харид қилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида йўқ.

Ҳужум чизиғини кучайтириш учун уч номзод кўриб чиқилмоқда: Гарри Кейн ("Тоттенхэм"), Тимо Вернер ("Лейпциг") ва Мауро Икарди ("Интер").

Олдинроқ, Левандовски "Бавария" футболчиларига ёзда "Реал"га ўтмоқчи эканлиги ҳақида айтгани эълон қилинган эди. Бироқ 29 ёшли форварднинг клуб билан шартномаси 2021 йилда якунига етади, мюнхенликлар раҳбарияти эса уни сотмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›