"Реал" Йовични ижарага бериб юбормоқчи

Alisher
19 сен 2020, 17:47
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Лука Йовични ижарага бериб юбормоқчи.

Зидан ушбу мавсумда 22 ёшли ўйинчига кўп ўйин амалиёти ваъда қила олмайди, шу сабаб уни ижарага бериб юборишни маъқул кўрмоқда.

Йович ўтган мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этган эди.

Футболчи "Реал"га қадар "Айнтрахт", "Бенфика" ва "Црвена Звезда" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS