UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  10 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  9 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0

“Реал” янги устози дуч келадиган асосий муаммолардан бири... Янгиликлар

“Реал” янги устози дуч келадиган асосий муаммолардан бири...

Теглар :  Марсело
Бошқарувни ким қўлга олса ҳам, бу муаммо долзарблигича қолаверади.

Мадридликлар клуби бош мураббий борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ. Бу ҳақида анчагина миш-мишлар тарқалишга улгурди. Бу лавозимга даъвогарларнинг ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Перес бобо ушбу лавозимга кимни олиб келишига қараб, “Қироллик клуби” кейинги мавсумда нималарга эриша олишини таҳмин қилиш мумкин.
Агар бланкоснинг собиқ ўйинчиларидан бири танланса (Гути, Йерро, Лаудруп), “Реал” ҳозиргидек даражада ўйнаши мумкин. Номзодни танлаш жамоавий руҳ ва эркинлик асосида амалга оширилади. Сабаби, даъвогарларнинг ҳар бири клуб ички атмосферасини яхши билади ва футболчилар орасида щзига яраша ҳурматга эга. Мабодо, бош мураббий этиб Конте ёки Аллегри танланса, келгуси йилда ҳимояда анчагина кучли ўйинни кўришимизга шубҳа йўқ.
Сарри, Венгер ёки Почеттино — комбинацион-ҳужумкор ўйин.

Мадриднинг навбатдаги мураббийи турли йўллардан бориб, ўз йўналишини топиши, шунингдек, ўзига мос ўйинчиларни топиши керак. Аммо, жамоа бош мураббийи этиб тайинланган номзод “жойини” сақлаб қолишни истаса, бир муаммони ҳал қилиши керак. Ва бу Роналду ёки Бейл билан боғлиқ эмас.

Бу “қаймоқранглилар”нинг чап қанот ҳимояси билан боғлиқ. Ҳа, кўпчилик бу ҳақида ёзганди ва эътирозлар ҳам бўлганди. Тўғри, Марсело панд бермади. Лекин шундай бўлишига қарамай, ўша муаммо ҳали ҳам бор... Карвахаль билан ҳаммаси тушунарли. Агар соғлиғи жойида бўлса, ўнг қанот ҳимоясидан ҳавотир олмаса ҳам бўлади.

Варан ва Рамос марказий ҳимоядаги асосий ўйинчилар бўлиб қолаверишади, агар кутилмаган трансфер амалга оширилиб, топ даражадаги ҳимоячи харид қилинмаса. Аммо шунда ҳам янги келган футболчи Варанни бирданига захирага ўтказиб қўйиши қийин (Рамосни асосий таркибдан чиқариб юборишнинг яқин вақтлар ичида умуман иложи йўқ). Ким мураббий бўлишидан қатъий назар, Марселони олиб қолиши аниқ. Лекин унинг майдондаги ҳаракатлари ҳам ўзгариши мумкин. Ўтган мавсумда у 2016/17даги ўйин даражасини кўрсата олмади. Ахир унинг ҳам ёши ўтмоқда...

Ҳар икки сардор ҳам 30 ёшга яқинлашиб қолди. Рамос ажойиб ҳимоячи. Унинг “муаммоси” баъзида жуда муҳим голлар уришидадир. Ҳал қилувчи ўйинларда у ўзини босиб олган, нима қилаётганини билади ва камдан-кам ҳолларда хатога йўл қўяди (агар Эль Классико бўлмаса, албатта).

Марселонинг ёши ўтиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг техник қобилияти фаолиятининг сўнгигача энг яхши ўйинчилардан бири бўлишига ёрдам беради. Бразилиялик ҳеч қачон наъмунали (айнан) ҳимоячи бўлмаган. Сабаби, у баъзида ҳужумга кўп эътибор қаратиб юборади ва бевосита вазифалари ёддан чиқади. Шунинг учун ҳам, Моуриньо кўп ҳолларда Марселога эмас, Коэнтрауга ишонган. У аввал жисмоний кучи сабабли, айниқса, муҳим ўйинлар вақтида ҳимояга қайта олган эди. Ҳозир у ҳаттоки, топ бўлмаган клубларга қарши баҳсларда ҳам доим ҳам бехато ўйин кўрсата олмаяпти.

Янги бош мураббий шу муаммони ҳал қилиши керак. Бунинг бир нечта йўли мавжуд:

1. Марсело ана шундай ҳужумкор ўйнашда давом этади. Лекин, Мадрид клуби асосий таркибидаги 2та кучли таянч ярим ҳимоячиси билан ўйин тактикасига ўтади. Аммо, иккинчи футболчи Кроос эмас, масалан, Каземиро-Ковачич жуфтлигидир.
2. Марсело ҳужумда ўйнайди. Лекин, “Реал” 3та марказий ҳимоячи тактикасига ўтади. Марсело эса эътиборини ҳужумга қаратади.
3. Марсело ўйин услубини ўзгартириб, асосий вақтини химояга қаратади.
4. Марсело захира ўриндиғига ўтиради ёки унга ажратиладиган вақт сезиларли даражада камаяди.


Агар юқоридагиларга синчиклаб эътибор берсак, биринчи усул қолганларига қараганда анча қизиқроқ эканини сезиш қийин эмас. Сабаби ушбу вариантга қараб, Кроос-Модрич жуфтлигидан кимдир захира ўриндиғидан жой эгаллашини тушуниш мумкин. Модричнинг ҳам ёши ўтиб бормоқда. Лекин, ким уни захирага ўтқизиб қўйиши ёки сотиб юбориши (ахир шундай гаплар бўлганди) мумкин? Бу Кроосга ҳам тааллуқли. У жисмонан бақувват пайтида ва дангасалик қилмаганида, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам, у майдонга тушиши керак. Агар барча ўйинчиларни майдонга тушурсангиз, ҳужумда фақатгина 2та жой қолади. Бу Мадрид таркибини инобатга оладиган бўлсак, жуда кам. Чунки “Қироллик клуби”да шу билан бирга Иско, Асенсио, Васкес, Роналду, Бейл ва Бензема бор.

Иккинчи усул бошқа жамоада иш бериши мумкин. Бироқ, “Реал”да эмас. 3та марказий ўйинчи — алоҳида мавзу. Бу ҳаттоки, 3-4-3 схемада ҳам иш бериши мумкин. Агар янги бош мураббий тактикани ўзгартириб, 3та марказий ҳимоячини майдонга тушурса ва бу режа иш бермаса, у ҳолда уни қай аҳволга солишар экан а?! Бунга камдан-кам инсон жазм эта олса керак. Агар мадридликлар кам тўп уриб, аммо шу билан ҳам ғалаба қозонса, унда мавсум сўнгида ўша мураббийни ҳам Капелло каби ҳайдаб юбормасликларига ким кафолат беради? Бу жуда хавфли усул...  

Учинчи усул энг мақбули. Марсело — “қаймоқранглиларг”нинг вице-капитани ва шу сабабли у ўйнаши керак. Аммо 30 ёшли ўйинчи фақат Чемпионлар Лигаси финалида эмас, доимо масъулиятли бўлишни уддалай олармикан?!

Тўртинчи усулга кўра, бразилиялик ё захира ўриндиғига ўтиради ёки майдонга тушиш вақти камаяди. Унинг ўрнига эса Теони майдонга кўпроқ  тушуришади. Бу бироз аянчли бўлса-да, аммо ҳақиқатда анча яқин. Балки Моуриньо қилган ишни қайтариб, (Special One асосий таркибда Марсело ва Коэнтрауни навбати билан туширарди) ротацияга мурожаат этилса, бу Мадрид фойдасига ишлаши мумкин ва Марсело ҳам доимо юқори спорт формасини ушлаб тура олармиди.


“Реал” бош мураббийи ким бўлишидан қатъий назар, бразилиялик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб, клуб учун энг мақбул қарорни қабул қилади, албатта. Ҳар қандай вақтда ҳам, имкон топа оладиган ажойиб ўйинчини йўқотишни ҳеч ким истамаса керак. Айниқса вице-сардорни... Бироқ, ҳозирги аҳволдаги чап қанот ҳимоя билан янги эрани бошлаш мумкин эмас.

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, Марсело билан боғлиқ муаммони қандай бартараф этиш мумкин?


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика