"Реал" Холанд билан келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
18 фев 2022, 19:10
Мадриднинг “Реал” клуби келаси ёзда “Боруссия Дортмунд”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олишга яқин турибди.

Манбанинг хабарига кўра, бир кун аввал "Реал Мадрид" раҳбарияти футболчининг отаси ҳамда унинг агенти Мино Райола билан муҳим учрашув ўтказган. Музокаралар давомида томонлар трансфер борасида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Холанднинг шартномасида келтирилганидек, 2022 йилнинг июнь ойида футболчиини сотиб олиш имкониятни мавжуд, бу клуб учун 75 миллион еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Бундеслигада 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›