

Манбага кўра, футболчи "қироллик клуби"да энг юқори маош олишни истайди ва ўз талабларидан воз кечиш ниятида эмас.
Футболчига жуда фойдали таклиф билан чиқишга тайёр ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи "Реал"да қолишни маъқул кўради, бироқ мадридликлардан парижликлар каби таклифни кутади. Ҳозир чап қанот вингери йилига 10 миллион евро маош олади.
22 ёшли Винисиус жорий мавсум "Реал" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



