“Реал” ва “Ювентус” футболчи алмашиши мумкин

31 май 2019, 09:09
Мадрид ва Турин клуби ҳимоячиларини алмаштириши кутилмоқда.

Унга кўра, Турин клуби бразилиялик Марселони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Туринликлар бу борада “Реал” билан алоқага чиққан. Қайд этилишича, “Кекса синёра” “Реал”га Марселони Алекс Сандрога алмаштириш таклифи билан чиққан. 

Аммо “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан Марселони таркибда сақлаб қолишдан умидвор. Марсело 2007-йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24