

Томонлар шартномани 2022 йилнинг ёзига қадар узайтириш борасида келишувга эришишди. 35 ёшли ўйинчи "қаймоқранглилар" томонидан таклиф қилинган маош камайишига рози бўлишди.
Хорват "Реал"да 9 мавсум ўйнади. Футболчи бу вақт давомида клуб либосида 383та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 61та ассист қайд этди.
Модрич Мадрид жамоаси сафида 4 бор Чемпионлар Лигасини ютди ва 2 бор Испания чемпионига айланди. 2018 йилда эса "Олтин тўп"ни қўлга киритди.
Лука фаолиятини "Реал"да якунлашни ва шундан сўнг Мадридда яшашни давом эттиришни хоҳлайди.



