
Деярли ҳар йили "Реал" юлдузлари ушбу теннис мусобақасини аренадан туриб кузатишади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. "Қироллик клуби" супер юлдузи Криштиану Роналду сербиялик Новак Жокович ҳамда Испаниялик Рафаэль Надаль ўртасидаги баҳсни томоша қилиш учун Мадриддаги теннис ўйингоҳига ташриф буюрди.

Ушбу тўқнашувни "Реал" собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес ҳам кузатаётган эди. Баҳс якунланганидан сўнг "Қироллик клуби"нинг айни дамдаги ва собиқ форвардлари бир-бири билан саломлашишди.

