"Реал" собиқ хавбеки Гаго топ-клуб бош мураббийига айланади

Alisher
6 окт 2024, 11:24
Фернандо Гаго яқин вақтларда "Бока Хуниорс" бош мураббийига айланади.

Буэнос-Айрес клуби 2023 йилнинг декабридан буён Мексиканинг "Гвадалахара" жамоасида ишлаётган 38 ёшли аргентиналикнинг товон пулини тўлайди.

Гаго – "Бока Хуниорс" тарбияланувчиси, собиқ таянч ярим ҳимоячиси "Реал", "Рома", "Валенсия" ва Аргентина терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш.

У шунингдек олдинроқ Аргентинанинг "Расинг" жамоасига ҳам устозлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AM