"Реал" собиқ футболчиси: "Агар "Барса" ютса - Ла Лигада барчаси тугайди"
18 мар 2023 09:23
Янгиликлар
"Реал" собиқ футболчиси: "Агар "Барса" ютса - Ла Лигада барчаси тугайди"
"Реал" собиқ футболчиси Иван Эльгера "Барселона"га қарши "Эль классико" олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу муҳим ўйин, чунки ўртага жуда кўп нарса қўйилган. "Реал" ғалаба қозониши лозим. Агар улар "Барса"ни мағлуб этишса мусобақа жадвалида рақобат бўлади.
Аммо "Барселона" ютадиган бўлса, "Реал" учун Ла Лигада барчаси тугайди. "Барселона" сафида Педри тўп билан жуда яхши ҳаракатланади.
Шунингдек, каталонияликларнинг ҳимоясини ҳам алоҳида қайд этган бўлардим", - деди Эльгера.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" ўйини эртага, 19 март куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар