«Реал» «Шальке»га Сане борасида таклиф билан чиқди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2016, 12:30
«Шальке» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане «Реал» қизиқишига сабаб бўлди.

2015 йил март ойида Сане ЕЧЛ доирасида «Реал»га гол урганди, ўшандан буён Мадрид клуби бу футболчини кузатиб борди. Энди «Реал» 20 ёшли Германия ёшлар терма жамоаси аъзосига жиддий таклиф билан чиқишмоқчи.

Санега «Барселона», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Арсенал» каби клублар ҳам қизиқишмоқда.

Ўтган ёзда «Шальке» футболчининг трансфер нархини 1 миллиондан 39 миллион еврога кўтарди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›