
Ўйин бугун "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15да бошланади.
Мадрид клуби Италиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олишга қарор қилди. "Реал" футболчилари майдонга қора боғич билан чиқишади.
24 август тонгида Италиянинг марказий қисмида 6,2 магнитудали зилзила рўй берди. Натижада 284 киши ҳалок бўлди ва 400 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.