"Реал" Себальосга янги шартнома беради
07 июл 2022 16:04
Янгиликлар
"Реал" Себальосга янги шартнома беради
Мадриднинг "Реал" клуби испаниялик ярим ҳимоячи Дани Себальос билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "қироллик клуби" ўйинчи билан музокараларга киришди ва унга шартнома таклиф қилди. Испан гранди Себальос билан битимни 2025 йилнинг ўрталарига қадар узайтиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Дани 2017 йилдан бери "қаймоқранглилар" ўйинчиси ҳисобланади. Хавбек бу вақт давомида икки бор Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ижара учун йўл олди.
Себальос ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар