

"Реал" Роналдунинг ўрнига жамоага бошқа футболчини олиб келиши ҳақида маълумотлар бор. "Corriere dello Sport" нашрининг хабарига кўра, "Реал"га келиши мумкин бўлган уч нафар номзодларнинг фамилиялари маълум. Гап ПСЖ футболчилари Неймар, Килиан Мбаппе ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида кетмоқда. Маълум бўлишиича, "қаймоқранглилар" таркибига ўтиш имконияти Неймарда кўпроқ. Футболчининг трансфер нархи таҳминан 300 миллион еврога белгиланиши кутилмоқда.


