"Реал" Роналдунинг нархини туширди

Mirjalol Normatov
28 июн 2018, 17:58
"Реал" раҳбарияти футболчи Криштиану Роналдунинг товон пулини туширди.

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда. Олдинроқ португалияликнинг товон пули бир миллиард евро деб кўрсатилаётгани борасида маълумотлар берилганди. Унинг нархи 120 млн евро қилиб белгиланди. Ҳозирда унинг хизматларига ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Роналду айни дамда Португалия термаси билан ЖЧ ўйинларида иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca